Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:03

Россиянинг “Аэропорт” фуқаро авиацияси уюшмаси Бухоро халқаро аэропортини МДҲ ҳудудидаги энг яхши аэропорт деб топган.

Танловда МДҲнинг Россия, Беларус, Қозоғистон, Молдова, Ўзбекистон каби мамлакатларидан жами 25 та аэропорт қатнашди.

Бухоро аэропорти ўзида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бу номинацияда ғолиб бўлди.

Айни пайтда Бухоро аэропорти орқали учган йўловчилар ижтимоий тармоқлар орқали мазкур аэропортда хизмат кўрсатиш даражаси қониқарли эмаслигидан шикоят қилмоқдалар.

Социал тармоқ фойдаланувчилари мазкур аэропортда хориждан келаётган ва хорижга жўнаб кетаётган йўловчилар божхона кўригидан "гўштмайдалагичдан ўтказилгандай” қаттиқ текширувдан ўтказилишини айтишган.

Бухоро аэропорти 1999 йилда халқаро аэропорт мақомини олган. 2011 йилда аэропортда янги аэровокзал мажмуаси қурилган.

Аэропорт 2016 йилда ISO 9001:2015 халқаро мувофиқлик сертификатини олган. Аэропорт "Boeing", А-310/320/321, Ан-124 "Руслан" ва бошқа кўплаб русумлардаги самолётларни қабул қила олади.

XS
SM
MD
LG