Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:23

Германиянинг Нюрбург шаҳрида Rock and Ring фестивалига ташриф буюрувчилар террор хавфи боис эвакуация қилинди.

"Террор ҳавфи боис полиция бизга фестивални тўхтатишни тавсия қилди", - деб билдирди Rock and Ring фестивали ташкилотчилари Facebook саҳифасида.

Нюрбург полицияси фестивални тўхтатишга конкрет маълумот сабаб бўлганини айтди, лекин шундан ортиқ маълумот бермади.

Жумадан якшанба кунига қадар давом этиши керак бўлган фестивалга қайта рухсат бериш масаласи бўйича полиция бугун қарор беради.

Бу йил ўттизинчи марта ўтказилаётган Rock and Ring фестивалига 85 минг одам келиши кутилганди.

Сўнгги йилларда мусиқа тадбирлари террор ҳужумларига нишон бўлмоқда.

22 май куни Британиянинг Манчестер шаҳридаги концерт пайти қилинган ҳужумда 22 одам ҳалок бўлди.

2015 йил ноябрь ойида Парижда Eagles of Death Metal гуруҳи концерти пайти уюштирилган концерт пайти 89 томошабин нобуд бўлганди.

XS
SM
MD
LG