Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Душанбега парвозларни қисқартирди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати йўловчилар камлиги сабаб Тожикистон пойтахти Душанбега парвозларни қисқартирди.

Эндиликда, Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари Душанбега парвозларни амалга ошираётган эди.

Ширкат мулозимларига кўра, ҳафтада икки марта парвоз ўзини оқламаган. Бир парвоз учун 17тадан 30тагача чипталар харид қилинган.

Айрим йўловчилар 140 доллар нархдаги чипталарни харид қилиш қимматга тушишини айтишган.

Тошкентдан сўнгги 25 йил ичидаги Душанбега илк парвоз 11 апрель куни амалга оширилган эди.

XS
SM
MD
LG