Линклар

Яманда вабо тарқалди, кунига 5 минггача одам касалликка чалинмоқда


БМТнинг Ямандаги ваколатхонаси мамлакатда вабо тарқалгани, кунига бу касалликка 3 мингдан 5 минггача киши чалинаётганини хабар қилди.

UNICEF ташкилотининг Яқин Шарқ бўлими раҳбари Гирт Каппелаере, Associated Press агентлигига берган интервюсида, сўнгги бир ой ичида касалликка чалингани тахмин қилинган беморлар сони 70 мингга етганини айтди.

Яман расмийлари 14 май куни уч йилдан буён фуқаролик уруши давом этаётган мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилган ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган.

Каппелаерега кўра, мамлакатдаги 22та вилоятдан 19тасида вабо қайд этилган ва агар, вақтида олди олинмаса, касалликка чалинаётганлар сони ҳар икки ҳафтада икки баробарга кўпайиши, қисқа муддат ичида эпидемия Яман чегараларидан ошиши мумкин.

XS
SM
MD
LG