Линклар

Британия Бош вазири: Террорга қарши кураш стратегиясини ўзгартирамиз


Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Лондондаги террор ҳужумидан сўнг мамлакатнинг террорга қарши кураш стратегияси ўзгариши ҳақида баёнот берди.

Лондон кўпригида 3 июн оқшомида уюштирилган террор ҳужумида 7 киши ўлди, 50 га яқини жароҳатланди.

Ҳодисадан сўнг баёнот берган Тереза Мэй мамлакатда сўнгги 3 ой ичида кузатилган 3 та террор ҳужумини тилга олди ва ўзаро бир-бирига боғланмаган бу ҳужумлар аслида битта ғоя - "Исломий экстремизм" ғоясига таянган, деди.

"Бу ҳужумлар "Исломий экстермизм" деган иблисона мафкура орқали бир-бирига боғланган. Бу мафкура нафрат, тарафкашлик ва сектачиликка тарғиб қилади. Бу мафкура Ғарбдаги эркинлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари қадриятлари Ислом динига зид, деб иддао қилади. Бу Ислом дини ва ҳақиқатни бузиб кўрсатувчи мафкурадир. Бу мафкурага қарши курашиш - замонамизнинг энг долзарб вазифаларидан биридир", деди, жумладан, Тереза Мэй.

Британия Бош вазири бу ҳужумдан сўнг мамлакатнинг террорга қарши кураш стратегияси қайта кўрилишини айтди.

XS
SM
MD
LG