Линклар

Юнусободдаги барча интернет кафелар ёпилади


Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги барча интернет кафелар ёпиладиган бўлди. Бу ҳақда Sputnik нашир 4 июнь куни хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, 2 июнь куни бош вазир Абдулла Арипов Юнусобод туманига ташриф қилган ва бу ерда ёзги таътил даврида болаларнинг бандлигини таъминлаш масалалари билан танишган.

Бош вазир ташриф пайтида кеч бўлишига қарамай интернет кафелар болаларга хизмат кўрсатаётганига гувоҳ бўлган.

Шундан сўнг Абдулла Арипов тумандаги барча интернет кафеларни ёпишга кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG