Линклар

Мирзиёев Чехия президенти Земан билан Остонада учрашади


Чехия президенти Милош Земан.

Президент Шавкат Мирзиёев Чехия президенти Милош Земан билан Қозоғистон пойтахти Остонада ўтадиган Astana Expo 2017 кўргазмаси доирасида музокара ўтказади.

UzDaily.uz нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Чехия саноат ва транспорт иттифоқи вакили Эва Величкова маълум қилди.

Учрашуда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Остонада 7–8 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Саммитдан сўнг Astana Expo 2017 кўргазмаси ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

Земан 2014 йили Ўзбекистоннинг ўшандаги президенти Ислом Каримовни расмий сафар билан Прагага таклиф қилган ва иккала томон умумий қиммати 700 миллион долларга яқин иқтисодий шартномаларни имзолашни режалаган эди.

Аммо халқаро ва Чехия ҳуқуқ фаолларининг жиддий босими туфайли Чехия Бош вазири ва қатор вазирлар¸ шунингдек Прага мэри Ислом Каримов билан учрашувларга «вақт топа олмаслигини» билдирганидан сўнг¸ Ўзбекистон президенти Прага сафарини бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG