Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:35

Мирзиёев диний оқимларга қўшилиб қолган "ашаддийлар"ни ватандошликдан чиқрмоқчи


Президент Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев радикал диний гуруҳларга ва оқимларга қўшилиб қолган шахсларни Ўзбекистон ватандошлигидан чиқаришни таклиф қилди.

3 июнь куни Андижон вилоятига борган президент вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда одамларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида ўз фикрини билдириб:

- Агар бешта маҳаллада 20–30 нафар киши адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас. Мен уларни фуқароликдан чиқаришга тайёрман, -деб айтди.

Мирзиёев ўз нутқи давомида имомларни ва расмийларии “ашаддийларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш учун таклиф бериш”га чақирди.

Президент, шунингдек,турли диний оқимларга қўшилиб қолиб “йўлдан адашган”, аммо “ашаддий” бўлмаган одамларни бу йўлдан қайтариш учун жамоатчилик ҳаракат қилиши шартлигини ҳам таъкидлади.

XS
SM
MD
LG