Линклар

Тверда маиший жанжал ортидан 9 киши отиб ўлдирилди


Тверь вилоятидаги қишлоқлардан бири.

Россиянинг Тверь вилояти Конаков тумани Редкино қишлоғида маиший жанжал оқибатида 9 киши ўқотар қуролдан отиб ўлдирилди. Воқеа жойидан 4 аёл, беш эркак жасади топилган.

-Одамлар бирга ароқ ичиб ўтирганларида жанжал чиққан. Жанжалда қатнашаётган эркаклардан бири уйига бориб милтиқ олиб келади ва одамларга ўқ уза бошлайди, - деди Тверь полицияси расмийси Владимир Левшин.

Дастлабки тергов натижаларига қараганда, одамларга ўқ узган шахс 1972 йилда туғилган ва москвалик бўлган. У бу ерга ўз дала ҳовлисида дам олгани келган. Жиноятни содир этган шахс қўлга олингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG