Линклар

Шимолий Корея БМТ санкцияларини тан олмаслигини билдирди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ракета синовида иштирок этмоқда.

Шимолий Корея БМТнинг ўзига нисбатан сўнгги санкцияларини “душманлик ҳаракати” сифатида қабул қилади ҳамда ҳеч қандай узилишларсиз ядровий қурол яратиш йўналишидаги ишни давом эттираверади.

Бу ҳақда якшанба куни Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши жума куни Шимолий Корея янги ракета синовини ўткизганига жавобан Пхеньянга нисбатан санкциялар кўламни кенгайтирган эди.

АҚШ Шимолий Корея ракета синовлари ўтказишни кўпайтиргани ортидан ўз иттифоқчиси бўлган Жанубий Корея ҳудудида ракетадан мудофаа тизимини шакллантира бошлаган.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Фомин 4 июнь куни Сингапурда Халқаро стратегик тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган хавфсизлик анжуманида АҚШнинг бу ҳаракатини танқид қилди:

-Биз АҚШ эгидаси остида бу минтақада глобал ракетага қарши мудофаа элементларининг жойлаштириш йўналишидаги ишлар ярим оролда мавжуд муаммоларни ҳал қилишга кўмак кўрсатмай, аксинча бу муаммоларни чуқурлаштираяпти, деб ўйлаймиз, -деб билдирди.

XS
SM
MD
LG