Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:02

Лондондаги террор учун масъулиятни ИД ўз зиммасига олди


Террор содир этилган жой.

Лондонда 3 июнь куни кечқурун содир этилган террор ҳужуми учун масъулиятни “Ислом далвати” гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда 4 июнь куни гуруҳга мансуб бўлган Amaq агентлиги хабар тарқатди.

Айни пайтда Лондон полицияси мазкур террор ҳужумини уюштирганликда гумонланган 12 одамни қўлга олди. Улардан етти нафари 19 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллардир. Беш нафари эса 28-55 ёш оралиғидаги эркаклар экани айтилмоқда. Sky News қўлга олинган эркаклардан бири озорд этилгани ҳақида хабар берди.

3 июнь куни кечқурун Лондон кўпригида 3 одам кичик юк машинасини йўловчилар устига солиши оқибатида 7 киши ўлган ва 50 киши жароҳатланган эди. Ҳужумчилар воқеа жойида полиция томонидан отиб ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG