Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:13

Путин "Трампни обрўсизлантирадиган" ҳужжатларга эга эмаслигини айтди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампнинг обрўсини тўкиши мумкин бўлган ҳужжатларга эга экани ва Москва 2016 йилда АҚШ президентлиги сайловига аралашгани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди.

4 июнь куни кечқурун NBC телеканалига интервью берган Владимир Путин Трампнинг обрўсини тўкувчи ҳужжатларга эгалиги тўғрисидаги миш-мишларни “яна бир аҳмоқона гап”,деб баҳолади ва “бундай маълумотларни биз қаердан олишимиз мумкин?” деб ҳайрат билдирди.

Путин президентлик сайловига аралашув масаласига тўхтаталр экан: “Биз бундай ҳаракат қилишга ҳақли эмасмиз. Президентлар келиб кетаверади, лекин асосий сиёсий йшналиш ўзгармасдан қолаверади. Шундан келиб чиқилса, АҚШ сайловига аралашиш биз учун самарасиз бир иш бўлар эди”, деб айтди,

Айни пайтда Путин АҚШ дунёнинг бошқа давлатлари ички ишларига, жумладан, президентлик сайловларига аралашаётганини айтиб, Вашингтон сиёсатини танқид қилди.

Путин интервью давомида АҚШ президенти Доанльд Трамп билан “алоҳида муносабатлар”га эга эмаслини ҳам таъкидлади.

АҚШда Дональд Трамп командаси 2016 йилдаги президентлик сайлови жараёнида Россия расмийлари билан алоқада бўлгани юзасидан расмий тергов олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG