Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:55

Лондондаги террор ҳужумида гумонланган яна бир неча киши ушланди


Британия полицияси душанба куни эълон қилган хабарга кўра, Лондондаги террор ҳужумини уюштиришга алоқадорлик айби билан яна бир неча киши ҳибсга олинган.

Би-Би-Си хабарига кўра, ушланганлар ёнидан террор ҳужумига тегишли кўплаб материаллар топилган.

Аввал Лондоннинг Баркинг туманида ўтказилган рейдлар натижасида 12 киши ҳибсга олинганди. Ушланганлар исми очиқланмаяпти, лекин улардан етти нафари 19 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллар экани маълум. Беш нафари эса 28-55 ёш оралиғидаги эркаклар экани айтилмоқда.

Amaq агентлиги ушбу террор ҳужуми учун масъулиятни “Ислом далвати” гуруҳи ўз зиммасига олгани ҳақида хабар қилди.

3 июнь куни кечқурун Лондон кўпригида 3 одам кичик юк машинасини йўловчилар устига солиши оқибатида 7 киши ўлган ва 50 киши жароҳатланган эди. Ҳужумчилар воқеа жойида полиция томонидан отиб ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG