Линклар

Тўрт араб давлати Қатар билан дипломатик алоқаларни узди


Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узди.

Reuters агентлигига кўра, ушбу араб давлатлари Қатарни исломий террорчиларни қўллаш ва Эрон билан яқин алоқа қилганликда айблашган.

Баҳрайн Қатар билан қуруқлик, денгиз ва ҳаво алоқаларини узди. Қатардаги Баҳрайн фуқароларига уйларига қайтишлари учун 14 кун, қатар дипломатларига эса 48 соатлик муҳлат берилди.

Саудия Арабистони ҳам Қатарга нисбатан айни тартибни жорий қилиб, барча чегараларини ёпди. Ар-Риёд расмийлари буни терроризм ва экстремизм хавфидан ҳимояланиш тадбири ўлароқ изоҳлашди.

Миср ҳам Қатар билан барча портлари ва аэропортларини ёпар экан, Доҳани террорчилик гуруҳлари, жумладан, «Мусулмон биродорлари»ни қўллашда айблади.

Бирлашган Араб Амирликлари эса Қатарни террорчи ва экстремистларни, жумладан, Ислом Давлати ва Ал-Қойдани молиялашда айблади.

Қатар ҳукумати ушбу айбловларни рад этиб, араб давлатларининг ушбу ҳаракатларини бўҳтон кампанияси ўлароқ баҳолаган эди.

XS
SM
MD
LG