Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:47

Мирзиёев Остонада ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади


Президент Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев 8−9 июнь кунлари Остонада ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

ЎзАнинг билдиришича, саммитда “ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиши, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашиши, 2017−2018 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат масаласи” кўриб чиқилади.

Мазкур саммитда Ҳиндистон ва Покистонни ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёни ниҳоясига етказилиши кутилмоқда.

Саммитдан сўнг президент Мирзиёев Остона шаҳрида EXPO — 2017 ихтисослаштирилган халқаро кўргазманинг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади ҳамда қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

XS
SM
MD
LG