Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:16

Черногорияни НАТОга қабул қилиш маросими Вашингтонда ўтказилди


Черногория бош вазири Дуско Маркович.

Черногория 5 июнь куни НАТОга расман аъзо бўлди. Бу борадаги ҳужжатнги Черногория ташқи ишлар вазири Срджан Дарманович АҚШ Давлат департаментида ўтган тадбирда тантанали равишда НАТО расмийларига топширди.

Тантанада иштирок этган Черногория бош вазири Дуско Маркович:

-Бугун Черногория учун жуда муҳим кун. Бугун менинг мамлакатим НАТОга иттифоқчи бўлди. Бу XIX ва XX асрларда қатта қурбонларни берган миллат учун тарихий воқеадир, -деб айтди.

Россия Черногориянинг НАТОга қўшилишига кескин норозилик билдирди. Москва расмийлари Черногорияга нисбатан иқтисодий ва сиёсий чоралар кўриш, жумладан, сайёҳлик бизнесига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган чораларни қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG