Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:01

Путин ва Эрдўғон Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди


Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Режаб Тоййип Эрдўғон.

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Режаб Тоййип Эрдўғон душанба куни телефон орқали суҳбатлашиб, Яқин Шарқда юзага келган вазиятни муҳокама қилди.

Хабарда айтилишича, президентлар Яқин Шарқ давлатларини Қатар масаласи бўйича муросага келишга чақирганлар.

5 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани хабар қилингган эди. Reuters агентлигига кўра, ушбу араб давлатлари Қатарни террорчиларни қўллаш ва Эрон билан яқин алоқа қилганликда айблашган.

XS
SM
MD
LG