Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:22

Ички ишлар вазирлиги нашрларига янги бош муҳаррир тайинланди


Подполковник Илҳом Турғунов

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмий нашрлари саналган «Постда» газетаси ва «Қалқон» журналига янги бош муҳаррир тайинланди.

«Постда» газетасининг билдиришича¸ бу иккала нашрнинг ўзбек ва рус тилларидаги таҳририятига подполковник Илҳом Турғунов тайинланган.

Айтилишича¸ бу лавозимга тайинлангунга қадар Илҳом Турғунов ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG