Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:47

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбек муҳожирларини рўйхатга олиш тартиби ўзгарганидан огоҳлантирди


Миграция тартибини бузганлик учун кейинги йилларда минглаб ўзбекистонлик Россиядан депорт қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида 6 июнь куни “2017 йилнинг 1 июнидан 12 июлгача бўлган даврда Россияга борадиган Ўзбекистон фуқаролари диққатига” деб номланган огоҳлантирув эълон қилинди.

Унда ëзилишича¸ ФИФА Конфедерациялар кубоги ўтказиладиган 1 июндан 25 июлгача бўлган даврда хавфсизлик чораларининг кучайтирилиши муносабати билан Россия президенти фармонига мувофиқ¸ Москва¸ Санкт-Петербург¸ Сочи ва Қозонда чет эл фуқароларини миграцион ҳисобга қўйиш муддати Россияга келган кунидан бошлаб бир суткагача қисқартирилади.

Айни шу тартиб¸ ëзилишича¸ 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлига қадар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари даврида Москва¸ Санкт-Петербург¸ Волгоград¸ Екатеринбург¸ Қозон¸ Калилинград¸ Нижний Новгород¸ Ростов-на Дону¸ Самара¸ Саранск ва Сочида ҳам жорий этилади.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур ўзгаришларни¸ албатта¸ ҳисобга олишлари шарт. Зеро¸ ўз вақтида миграцион ҳисобга қўймаслик маъмурий тартибларни бузганлик деб баҳоланиши ва кейинчалик Россия ҳудудига киришга чеклов қўйилишига олиб келиши мумкин”¸ дейилади Ташқи ишлар вазирлиги огоҳлантирувида.

XS
SM
MD
LG