Линклар

Президент Трамп Форс кўрфазидаги кескинликни юмшатишга уринмоқда


Қатар амири 21 май куни АҚШ президенти билан Риëдда учрашган эди.

Оқ уй матбуот хизмати расмийси Сара Ҳакаби Сандерс (Sarah Huckabee Sanders) нинг билдиришича¸ АҚШ президенти Дональд Трамп Форз кўрфази ҳамкорлик кенгаши азъолари ўртасида юзага чиққан дипломатик бўҳронни тўхтатишга ҳаракат қилади.

- Президент бу жараëнга алоқадор давлат раҳбарлари билан гаплашиш фикрида қатъий. Биз бу вазиятни юмшатишни истаймиз ва минтақадаги шерикларимизнинг ҳар бири билан ишлашда давом этаяпмиз¸ деди Оқ уй расмийси.

4 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатарни исломий террорчиликни қўллашда айблаб¸ амирлик билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди.

Қатар ҳукумати ушбу айбловларни рад этиб, араб давлатларининг ушбу ҳаракатларини бўҳтон кампанияси ўлароқ баҳолади.

XS
SM
MD
LG