Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:13

АҚШ қўлловидаги коалиция Раққани “Ислом давлати”дан озод қилиш учун жанг бошлади


Сурия демократик кучлари иттифоқи жангчилари.

Сурия исëнчиларининг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаëтган Сурия демократик кучлари иттифоқи Раққа шаҳрини “Ислом давлати”дан озод қилиш учун ҳужум бошланганини билдирди.

Британияда жойлашган Инсон ҳақлари бўйича Сурия обсерваториясининг билдиришича¸ бугун саҳарда кудр ва араб қуролли гуруҳлари коалицияси Раққа шарқи ва шимолидан ҳужумга ўтган.

Сурия ва Ироқдаги “Ислом давлати” истеҳкомларига қарши ҳужум қилаëтган бу коалиция¸ Раққа учун жангларнинг "узоқ ва қийин" бўлажагини билдирди.

Расмийларга кўра¸ “Ислом давлати” ўз халифати маркази деб эълон қилган Раққада 3-4 минг атрофида жангари бор.

Раққа жанги арафасида Ироқ ҳукумати кучлари Мосул шаҳрини ишидчилардан тўлиқ тозалашга оз қолганини эълон қилди.

Ироқ ва Суриядаги каттагина ҳудуд 2014 йил июнида “Ислом давлати” назоратига ўтган эди.

XS
SM
MD
LG