Линклар

Пентагон Хитой Покистонда ҳарбий -денгиз базасини ташкил этади деб ҳисобламоқда


Хитой армиясида хизмат қилувчи қизлар параддан ўтмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Хитой Африкада ўзининг биринчи ҳарбий объектини ташкил этгани ортидан Покистонда ҳам ҳарбий база яратишга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди. Бу борада Пентагон томонидан 6 июнь куни эълон қилинган ҳисоботда таъкидланган.

Ҳужжатда айтилишича, бугунги кунда Хитойнинг бир йиллик ҳарбий бюджети 180 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ҳарбий бюджетининг кўпайиб бораётгани Хитойга Жибутида ўзининг биринчи хорижий денгиз ҳарбий базаси қурилишини бошлашига имконият яратмоқда.

“Қўшимча ҳарбий базаларни ташкил этишга интилган ҳолда Хитой кўпдан бери дўстона муносабатда бўлиб келаётган давлатлар, жумладан, Покистон билан бу йўналишда ҳамкорлик қилади”, дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатда таъкидланишича, Покистон Осиё-Тинч океани минтақасида Хитой қурол савдоси учун бирламчи бозордир. Бу минтақага Хитой 2011-2015 йиллар давомида 20 миллиард долларлик қурол сотган.

Ўтган йили Хитой Покистонга 8та сув ости кемаси сотиш тўғрисидаги шартномани имзолаган.

Пентагон фикрича, Хитой ҳарбий экспанцияси Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланаётган “Янги Ипак йўли” лойиҳасини ҳам қамраб олади.

XS
SM
MD
LG