Линклар

Ўзбекистон Париж шартномаси бўйича мажбуриятларини бажаришга киришмоқда


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон глобал илиқлашув шартномаси доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда 6 июнь куни Podrobno.uz нашри Ўзгидрометга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон глобал илиқлашувнинг олдини олиш бўйича Париж шартномасига 2017 йилнинг апрель ойида қўшилган.

Ўзгидромет расмийси ҳозирда миллий даражада атмосферага заҳарли газларни чиқаришнинг чекланган меъёрлари аниқланаётганини маълум қилган. Унга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон ҳукумати заҳарли газлар миқдорини 2010 йилга солиштирганда 10 фоизга қисқартиришни режаламоқда.

Париж шартномаси 2015 йилда атмосферани ифлослантираётган асосий давлатлар томонидан маъқулланиб, 2016 йил 22 апрелида Нью-Йоркда имзоланган эди.

Президент Дональд Трамп 1 июнь куни АҚШ ўз манфаатларига зид келгани ортидан 195 давлат имзолаган бу шартномадан чиқишини эълон қилган эди.

Трампнинг бу қарори дунё ҳамжамияти томонидан кескин танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG