Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:58

Қатар ҳукумати Форс кўрфазидаги сўнгги вазият иқтисодиётга таъсир қилмаслигини айтмоқда


Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон ал Тани.

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдул Раҳмон ал Тани 6 июнь куни Дохада Ал - Жазира телеканали орқали чиқиш қилиб, бир қатор давлатарнинг Қатар билан дипломатик алоқаларни узгани мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсата олмаслигини маълум қилди.

-Қатарнинг кундалик ҳаётида жиддий ўзгаришлар бўлмайди. Ҳозир амалга оширилаётган қурилишларга ҳам, келажакдаги лойиҳаларга ҳам бу ҳолат таъсир этмайди, - деди Тани.

4 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатарни террорчиликни қўллашда айблаб¸ дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди.

Қатар ҳукумати айбловларни рад этиб, араб давлатларининг ушбу ҳаракатларини бўҳтон кампанияси ўлароқ баҳолади.

Дунёнинг етакчи давлатлари лидерлари, жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Эрдўғон Форс кўрфазидаги вазиятни юмшатиш йўналишида ҳаракат қилишларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG