Линклар

Ҳиротда бомба портлаши оқибатида ўнга яқин одам ҳалок бўлди


Ҳиротдаги портлаш содир бўлган жой.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Жума масжиди ва полиция биноси яқинида бомба портлатилгани оқибатида ўнга яқин одам ҳалок бўлди.

-Портлаш Ҳирот бош масжидининг шимолий дарвозаси олдида содир этилди. Бомба автомобил тўхташ жойида турган рикшага ўрнатилган экан. Ибодат пайтида масжидга кўп одам келган эди. Портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди, - деб билдирди 6 июнь куни Ҳирот полицияси раҳбари генерал Муҳаммад Аюб Ансарий.

Портлаш учун масъулиятини ҳозирча ҳеч бир террор гуруҳи ўз зиммасига олгани йўқ.

Толибон бу портлашларга алоқадор эмаслиги ҳақида расман баёнот берди.

XS
SM
MD
LG