Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:26

Эронда парламент ва Ҳумайний мақбарасига ҳужум қилинди


Эрон пойтахти Теҳронда қуроллилар мамлакат парламенти биноси ҳамда Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасига ҳужум қилган. Ҳар икки ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 39 одам яраланди. Тасним агентлиги ва Эрон давлат телевидениясининг хабар беришича, парламент биносига бир нечта қуролли бостириб кирган. Айрим хабарда қуроллилар одамларни гаровга олгани айтилади. Ҳужумга масъулиятни “Исломий давлат” экстремист гуруҳи зиммасига олди.

Айрим манбаларда парламентга ҳужум қилган қуроллилар сони уч, бошқа манбаларда тўрт нафар экани, улар пистолет ва Калашников автоматлари билан қуроллангани айтилади.

Эрон парламенти биноси олдига одамлар йиғилмоқда.
Эрон парламенти биноси олдига одамлар йиғилмоқда.

Парламент биносида одамларни гаровга олган тўрт ҳужумчи Эрон хавфсизлик кучлари тарафидан отиб ўлдирилди.

Айни вақтни ўзида бошқа қуролланган гуруҳ Теҳрондаги парламент биносидан 20 километр узоқлиқдаги Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасига бостириб кирган.

Ҳумайний мақбараси парламент биносидан 20 километр олисда жойлашган.
Ҳумайний мақбараси парламент биносидан 20 километр олисда жойлашган.

Мақбара матбуот хизмати раҳбари Али Ҳалилийнинг айтишича, ҳужумчилардан бири белидаги ҳудкушлик камарини ҳаракатга келтирган ва ўзини ўзи портлатиб юборган.

Яна бир ҳужумчи хавфсизлик кучлари тарафидан отиб ўлдирилган, қолгани қўлга олинган.

Теҳрондаги Оятуллоҳ Ҳумайний мақбараси.
Теҳрондаги Оятуллоҳ Ҳумайний мақбараси.

Маҳаллий матбуотга кўра, Теҳрондаги ҳар икки ҳужум оқибатида 12 одам ҳалок бўлган. 35 одам турли жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

Эронда парламент ва Ҳумайний мақбарасига ҳужум аҳолини ларзага солди.

Эронликлар 1979 йилги исломий инқлобдан сўнг мамлакат қўшнилардагидан осойиштароқ экани ҳақида фаҳрланиб келишган.

XS
SM
MD
LG