Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:57

АҚШ Намояндалар палатаси Туркия президенти қўриқчиларини жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда


6 июнь куни Конгресснинг Намояндалар Палатаси бир овоздан АҚШ ҳукуматини ўтган ойда Вашингтон шаҳрида норозилик намойишчиларига ҳужум қилган Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг қўриқчиларини жиноий жавобгарликка тортишга даъват қилди.

Қонун чиқарувчилар 16 май куни Туркия элчиси қароргоҳидан ташқарида ўтказилаётган тинч намойиш иштирокчиларидан 11 киши яраланишига сабаб бўлган ва кўпчилик “қўпол” деб атаётган ҳужумдан ғазабланган Намояндалар палатаси аъзолари бир овоздан (397/0) қарор қабул қилди.

“Туркиянинг кўплаб хавфсизлик хизмати ходимлари қуролсиз намойишчиларни урди, тепди ва бўғди”, дейилади қарорда НАТО бўйича иттифоқчига хос бўлмаган кескин оҳангда.

“Тинч норозилик намойишини ноқонуний тарзда бостиришга уринган Туркия хавфсизлик кучлари ходимларига буйруқ берган, кузатиб турган ёки амалиётда иштирок этган турк хавфсизлик хизмати ходимлари... Қўшма Штатлар қонунчилиги билан айбланиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши керак”.

АҚШ намояндалар палатасининг номаълум ходими:

“Ушбу қарор 2017 йил 16 май куни Туркия элчиси қароргоҳи ташқарисидаги тинч норозилик намойишчиларига қарши зўравонликни қоралайди ҳамда айбдорларни суд қилиш ва келгусида бундай нохуш воқеалар содир бўлиши олдини олишга даъват қилади”.

Куч ишлатиш билан боғлиқ ушбу воқеага жавоб сифатидаги чора АҚШ Сенатида ҳам тайёрланмоқда, аммо қабул қилинадиган ҳужжат кимнингдир ҳибсга олиниши билан якун топиш-топмаслиги номаълум. Ҳужум қилишда айбланаётган турк қўриқчилари Туркияга қайтиб кетиб бўлди.

Вашингтон шаҳри полицияси ва АҚШнинг бошқа ҳукумат амалдорлари Эрдўғон қўриқчиларини унинг ушбу мамлакат пойтахтига сафари вақтида курдпараст норозилик намойишчиларининг кичик гуруҳига ҳужум қилгани учун айбламоқда.

АҚШ Давлат департаменти зўравонликни “ўта ташвишли ҳол” деб, АҚШнинг кўплаб қонун чиқарувчилари эса Эрдўғоннинг автократик бошқарувга мойиллиги ҳамда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоясини менсимаслигининг яққол намунаси деб атади.

Туркия масъулиятни тартибсизликларни ташкил этишда фаолияти тақиқлаб қўйилган Курдистон ишчилар партияси (ПКК) тарафдорларига юклади, улар ўша намойиш чоғида Эрдўған тарафдорлари бўлган турклар билан муштлашган.

ПККни Вашингтон ҳам, Анқара ҳам террорчилар гуруҳи деб ҳисоблайди, аммо Туркия ПКК жангарилари воқеа рўй берган жойда ҳозир бўлгани хусусида ҳеч бир исбот келтира олмади.

Ўз навбатида Туркия ҳам Вашингтон полициясининг “агрессив ва профессионал бўлмаган хатти-ҳаракатлари”га қарши норозилик билдирди. Олинган видеотасвирлардан маълум бўлишича, нохуш воқеа пайҳимоя қилиш учун курашган.

Қонун чиқарувчилар Анқаранинг ушбу тўқнашувга оид нуқтаи назарини инкор қилди.

Намоёндалар Палатаси қарорида Давлат департаменти олдига Туркиядан ушбу воқеага аралашиб қолган кишиларнинг дипломатик иммунитетини бекор қилишни талабини қўйиш сўралди.

Тўқнашув содир бўлиши биланоқ ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеотасвирлардан маълум бўлишича, Туркия хавфсизлик хизматининг костюм кийиб олган ходимлари йиғилган одамларни уриб калтаклаган ва камида бир ҳолатда ерга йиқилиб қолган аёлни тепган.

Ижтимоий тармоқлардаги бир видеотасвирда Эрдўған ушбу муштлашувни машинасидан кузатиб тургани ва кейинроқ уни машинадан тушиб томоша қилгани акс этган.

Вашингтон шаҳри полицияси Эрдўғаннинг икки нафар қўриқчисини муштлашувдан сўнг ҳибсга олди, аммо кейинчалик қўйиб юборди ва улар Эрдўған билан Туркияга қайтиб кетди.

Намояндалар палатаси қабул қилган қарор қонун кучига эга эмас, аммо Трамп маъмурияти қарорни бажаришга киришадиган тақдирда Туркия хавфсизлик хизмати ходимларига қарши чора кўришда қўл келиши мумкин. Давлат департаменти ушбу воқеа юзасидан ҳам ҳали ҳам суриштирув олиб бораётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG