Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:46

Эрондаги теракт учун масъулиятни "ИД" зиммасига олди


Эронда парламент биноси ва Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасига ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи зиммасига олди.

Эрон Фавқулодда вазиятлар хизмати билдирувига кўра, террор ҳужумида камида 12 одам ҳалок бўлди, 39 одам яраланди.

Парламент биносига ҳужум чилган тўрт қулолли отиб ўлдирилди.

Оятуллоҳ Ҳумайний мақбарасига ҳужум қилганлардан бири белидаги ҳудкушлик камарини ҳаракатга келтириб ўзини ўзи портлатиб юборган.

Яна бир ҳужумчи хавфсизлик кучлари тарафидан отиб ўлдирилган, қолган ҳужумчилар қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG