Линклар

Лондондаги теракт қурбонлари сони саккизга етди


Британия полицияси ўтган ҳафта Лондон Бридж кўпригидаги теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони саккиз кишига етганини билдирди.

3 июн кунги теракт пайти бедарак йўқолган франциялик Ҳавиер Томас исмли шахснинг жасади Темза дарёсидан топилган. Ҳужумчилар уни ўлдириб, дарёга улоқтирган бўлиши мумкин деган фаразлар бор.

Томаснинг қаллиғи ва яна 40дан ортиқ киши жароҳатланди. Полиция одамларга ҳужум қилган икки кишини отиб ўлдирганди. Ҳозирга қадар 3 июн кунги ҳужумларга боғлиқ деб кўрилган 12 киши ҳибсга олинди.

Ҳужумга масъулиятни ҳалича ҳеч бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмаган. Бу - Буюк Британияда бор-йўғи уч ойнинг ичида уюштирилган учинчи террорчилик ҳужуми бўлган.

XS
SM
MD
LG