Линклар

Мухтор Аблязов БТА Банки маблағларини ўзлаштириш ва бу маблағлардан қонунга зид равишда фойдаланганликда, ҳамда уюшган жиноий гуруҳ ташкил этганликда айбдор деб топилди. Аблязов бу айбловларни кескин рад қилар экан, айбловлар сиёсийлаштирилганлигини маълум қилди.

Аблязовнинг ҳаммаслаклари сифатида кўриладиган Бошқарувнинг собиқ раиси Садуваққос Мамеш ва Бошқарув раисининг собиқ ўринбосари Жақсилиқ Жаримбетовлар ноқонуний топилган пулларни қонунийлаштириш ҳамда пулларни ўзлаштиришда айбдор деб топилдилар ва беш йил озодликдан маҳрум этилдилар.

Кредитлаштириш бўйича собиқ директор Қайрат Садиқов ҳам айбдор деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум этилди. У жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди.

Суд БТА Банкнинг моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирди ва ҳукм қилинганлардан «БТА Банк» акциядорлик жамияти ҳисобига 10 миллиард доллар миқдорида зарар ундирилиши ҳақида қарор чиқарди.

Айни дамда хорижда муҳожирликда истиқомат қилиб келаётган БТА Банкнинг собиқ раҳбари Мухтаор Аблязов бундан аввал барча айбларни инкор қилган эди. У суд ҳукмидан аввал берган интервьюсида Қозоғистон суди чиқарган қарорни тан олмаслигини билдирган эди. Аблязов Қозоғистон ҳукуматини ўзига тегишли, ўз вақтида мамлакатдаги активлари бўйича энг йирик бўлган БТА Банкни тортиб олганликда айбламоқда.

БТА Банки бўйича ҳукм ўқилганда суд залидан трансляция:

XS
SM
MD
LG