Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:25

Мирзиёев Эронга ҳамдардлик билдирди


Эрон парламенти биносини терракт пайтида ҳимоя қилаётган посбонлар.

Шавкат Мирзиёев Теҳронда юз берган террор ҳужумлари оқибатида одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳонийга ҳамдардлик билдирди.

«Эроннинг парламент биносида ҳамда оятуллоҳ Хумайний мақбарасида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди", дейилган ҳамдардлик мактубида.

7 июнь куни Теҳронда Эрон парламенти биноси ва имом Хумайний мақбарасига террор ҳужумлари уюштирилди. Мазкур ҳужумлар оқибатида 13 одам ҳалок бўлган ва қирққа яқин одам жароҳатланди.

Террор ҳужуми учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG