Линклар

Ўзбекистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Чирчиқ дарёсида сув ҳажмининг кўпайиши оқибатида айрим ҳудудларни сув босиши мукинлигидан аҳолини огоҳлантирмоқда.

Вазирлик тарқатган маълумотда об-ҳавонинг исиб кетиши ортидан Тошкент вилоятидаги тоғларда қорларнинг интенсив эриётгани таъкидланган. Вазирлик бунинг оқибатида Чирчиқ дарёсида сув ҳажми меъёридан ошиб кетиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

“Айни пайтда мутахасислар Чирчиқ дарёсининг 11та участкасида соҳилни сув ювиб кетаётганини аниқлаган”, дейилади хабарда.

Сув босиш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳудуддаги 254 уй хўжалигида 1615 одам яшайди, 23та дала ҳовли ва 80 гектар экинзор мавжуд.

Хабарда айтилиишича, Тошкент вилояти ҳокимлигида сув тошқини олдини олиш бўйича тезкор штаб ташкил этилди. Ҳозирги кунда Чирчиқ дарёси ўзанини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG