Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:52

Жеймс Коми президент Трамп босим кўрсатганини тасдиқлади


АҚШ Федерал тергов бюросининг собиқ раҳбари Жеймс Коми.

АҚШ Федерал тергов бюросининг собиқ раҳбари Жеймс Коми Сенатга ёзган мактубида президент Дональд Трамп ўз маслаҳатчиси Майкл Флиннинг Россия расмийлари билан алоқада бўлгани юзасидан тергов ўтказмаслик мақсадида босим ўтказганини тасдиқлади. Бундан аввалроқ бу ҳақда АҚШ матбуоти маълумот тарқатган эди..

Комининг ёзишича, 27 январь куни Трамп уни кечки овқатга таклиф қилган ва ундан "ўз лавозимингизда қолишни истайсизми?" деб сўраган. Шундан сўнг Трамп "Менга мойил бўлган одамлар керак, мен сиздан мойиллик кутаяпман", деб айтган.

Бугун Жеймс Коми Федерал тергов бюроси Россиянинг АҚШ сайловига аралашгани юзасидан олиб бораётган тергови доирасида Сенатда ўтадиган тингловларда чиқиш қилади.

Айни пайтда Федерал Тергов бюросининг ижрочи директори Эндрю МакКэйб Трамп томонидан босим бўлгани тўғрисида ахборотга эга эмаслигини билдирди:

-Агар сиз разведка ҳамжамиятида бундай илтимос бошқа одамларга ҳам бўлганми, деб сўраётган бўлсангиз, жавобим битта: мен билмайман, -деди МакКэйб.

XS
SM
MD
LG