Линклар

Тереза Мэй террорга қарши курашиш учун инсон ҳуқуқларини чеклашга тайёрлигини билдирди


Британия Бош вазири Тереза Мэй.

Британия Бош вазири Тереза Мэй, агар террорчиликка қарши курашда самара берадиган бўлса, инсон ҳуқуқларини чеклашга тайёр эканини билдирди.

Парламентга муддатидан олдин сайлов муносабати билан чиқиш қилган Тереза Мэй полиция ва махсус хизматалар ваколатларини кенгайтиришни таклиф қилди.

Унга кўра, террорчиликда айбланиб қамалганларнинг жазо муддатларини кўпайтириш, экстремизмда гумонланган хорижликларни эса енгллатилган тарзда мамлакатдан экстрадиция қилиш тизимини шакллантириш лозим.

-Мен ҳукуматга терроризмда гумонланган хорижликларни экстрадиция қилишни осонлаштириб беришимиз кераклигшини назарда тутаяпман. Агар бизда етарли далил-исботлар бўлса, унда террорчиликда гумонланаётганларнинг ҳаракатланишини ва эркинлигини чеклаш учун кўпроқ ваколатлар берилиши керак, -деди Тереза Мэй.

Сўнгги бир ой ичида Лондонда 2 йирик террор ҳаракати содир этилди. 22 май ва 4 июнь кунлари содир этилган террорда жами 29 киши ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG