Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 14:10

Трамп Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ президенти Дональд Трамп Қатар амири Тамим бин Хамад ал Тани билан 7 июнь куни телефон орқали қилган мулоқотида Форс кўрфазидаги вазиятни ҳал этишда кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Reuters агентлигининг ёзишича, Трамп Қатар ҳукуматини жанггариларни молиялаш йўлларини бартараф этишга чақирди.

4 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатарни террорчиликни қўллашда айблаб¸ амирлик билан дипломатик алоқаларни узганини эълон қилди.

Қатар ҳукумати ушбу айбловларни рад этиб, араб давлатларининг ушбу ҳаракатларини бўҳтон кампанияси ўлароқ баҳолади.

XS
SM
MD
LG