Линклар

Британияда бугун, 8 июнь куни муддатдан ташқари парламент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайловда парламентнинг қуйи палатасига 650 вакил сайланади.

Сайлов натижаларига кўра, мамлакат бош вазири ким бўлиши аниқланади.

Жорий бош вазир, консерваторлар лидери Тереза Мэй муддатдан илгари сайловни ўтказиш қарорини 18 апрелда эълон қилганди.

Мэй бундай қарорнинг олинишини унга Европа Иттифоқидан чиқиш учун кўпроқ ваколат керак бўлиши билан изоҳлаганди.

Ўтказилган сўровларга кўра, консерваторлар сайловда ғалаба қилиши кутилмоқда, аммо бу партия ва Лейбористлар ўртасидаги фарқ сайлов олди курашлари жараёнида сезиларли даражада қисқарди.

Сайловолди кампанияси пайтида консерваторлар Брюссел билан музокараларда қаттиқ мавқеда туришни ёқлаб чиқди.

Аммо, Жереми Корбин етакчилигидаги Лейбористлар Европа Иттифоқи билан эркин савдо ҳудудини сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини айтади.

Либерал демократлар Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича янги референдум ўтказиш зарур деса, Шотландия миллий партияси – Шотландия мустақиллиги бўйича такрорий референдум ўтказишни истайди.

XS
SM
MD
LG