Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:54

"У" қисқа метражли фильми Кипр халқаро кинофестивалида намойиш этилади


Кипрдаги кинофестивал дунёдаги энг йирик 100та кинофестиваллар жумласига киради

"Ўзбеккино" Миллий Агентлиги хабар беришича, ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Мухлиса Азизованинг "У" номли қисқа метражли фильми шу йилнинг 14-24-июнь кунлари Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказиладиган халқаро кинофестивалда намойиш этилади.

Мухлиса Азизова "У" фильми билан 17-28-май кунлари Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фестивалда ҳам иштирок этганди.

Пафосдаги кинофестивалда ёш ижодкорлар томонидан яратилган 100га яқин тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар бош соврин – “Олтин Афродита" учун кураш олиб боради.

Кипр халқаро кинофестивали 2006 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади.

XS
SM
MD
LG