Линклар

Марғилонда жиҳодчиликда айбланган уч киши судланди


Марғилон суди уч кишини жиҳодчиликда айбдор деб топди ва турли муддатга қамоқ жазоси белгилади.

Спутник нашрининг Марғилон судидаги манбага таяниб хабар беришича, Ғайратжон Пахриддинов 7 йилга, Хаётилло Камолов 3 йилга, Абдумалик Ҳасанов 2.5 йилга кесилган.

Хабарда айтилишича, мазкур шахслар “жиҳодчиликка даъват қилган Аблуллоҳ қори” маърузаларини, Рафиқ қори Камоловнинг “Куфр демократия” ва “Ислом ҳақ” маърузаларини эшитган ҳамда уларни тарқатишга ҳаракат қилган.

Суд расмийси Спутник нашрига судланувчилар айбларига тўла иқрор бўлганларини билдирган.

XS
SM
MD
LG