Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:25

Самарқанд аэропорти 1 июлдан вақтинча ёпилади


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëтлари.

Самарқанд халқаро аэропорти 1 июлдан бошлаб самолётларни қабул қилиш ва парвозларни вақтинча тўхтатади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг билдиришича,Самарқанд аэропортида учиш ва қўниш йўлаклари режали капитал таъмирдан ўтказилмоқда.

Аввалроқ Россиянинг “Аэрофлот” ширкати 4 июлдан 1 августга қадар Самарқандга бажариладиган рейслар бекор қилинганини ва барча рейслар Навоий халқаро аэропортига кўчирилганини хабар қилган эди.

Спутник нашрининг 8 июнь куни хабар беришича, Самарқанддан амалга ошириладиган барча парвозлар 1 июлдан Бухоро аэропортига ўтказилган. Самарқанд аэропорти 31 июль куни қайта очилиши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG