Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:05

Ташқи ишлар вазири хориждаги ўзбекистонликларнинг саволларига жавоб беради


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 июль куни Тошкент вақти билан соат 14дан 16гача видеоконференция форматида учрашув ўтказади ва хорижда яшаётган ўзбекистонликларнинг саволларига жавоб беради.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашувни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирокида ўтказиш режаланмоқда.

Ўзбекистон ватандошлари саволларини олдиндан вазирнинг виртуал қабулхонаисга, muloqot@tiv.uz электрон почтасига ёки вазирликнинг «Facebook» даги саҳифасига ва «Telegram» каналига жўнатишлари мумкин.

Шунингдек, вазирга учрашув пайтида тўғридан-тўғри савол бериш ҳам мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG