Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:48

АҚШда келиб чиқиши собиқ СССР республикаларидан бўлган шахслар томонидан асос солинган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Манхэттен федерал судида 8 июнь куни гуруҳ аъзоларига, жумладан, буюрма қотиллик, талончилик, товламачилик, ўғирланган буюмлар ва контрабанда маҳсулотлари ҳамда наркотиклар билан савдо қилиш каби айбловлар билдирилди.

Судда прокурорлар гуруҳни “рус жиноий синдикати” деб атадилар. Уларга кўра, бу АҚШ ҳудудидаги энг йирик жиноий гуруҳлардан биридир.

Хабарларга қараганда, гуруҳнинг асосий аъзолари россияликлар эмас, балки грузияликлардир. Жиноий гуруҳ таркибида 33 одам қўлга олинди.

XS
SM
MD
LG