Линклар

Британияда парламент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди


Парламент сайлови арафасида кўчаларга ёпиштирилган тарғибот плакатлари.

Британияда 8 июнь куни муддатидан олдин ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижаларига қараганда, бош вазир Тереза Мэйнинг консерваторлар партияси оз бўлсада ўз позициясини бой бермоқда.

Жорий сайловда консерваторлар аввалги сайловдагига нисбатан 17 мандатни қўлдан бой берди. Дастлабки натижалар консерваторлар 314, лейбористлар 266, Шотландия миллий партияси 34, либерал демократлар 14 ўрин олганини кўрсатмоқда. Британия парламентида жами 650 ўрин бор.

Бош вазир Тереза Мэй Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнида кўпроқ ваколатларга эга бўлиш мақсадида муддатидан олдин сайлов ўтказилишини 18 апрель куни маълум қилган эди.

Сайловолди кампанияси пайтида консерваторлар Брюссел билан музокараларда қаттиқ мавқеда туришни ёқлаб чиқди.

Аммо Жереми Корбин етакчилигидаги Лейбористлар Европа Иттифоқи билан эркин савдо ҳудудини сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини айтади.

Либерал демократлар Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича янги референдум ўтказиш зарур деса, Шотландия миллий партияси – Шотландия мустақиллиги бўйича такрорий референдум ўтказишни истайди.

XS
SM
MD
LG