Линклар

Трампнинг адвокати Жеймс Коми билдирган айбловни инкор қилди


Федерал тергов бюроси собиқ директори Жеймс Коми Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасига кўрсатма бермоқда.

Президент Трамипнинг шахсий адовкати Марк Касовиц Федерал тергов бюроси собиқ директори Жеймс Коми Сенатнинг разведка ишлари бўйича қўмитасига берган кўрсатмасида президентга билдирган айбловларни инкор қилди.

Косовиц Жеймс Коми президент билан бўлган юзма-юз суҳбат мазмунини ошкор қилиш орқали қонунни бузди, деб ҳисоблашини айтди.

Жейм Коми 8 июнь куни Сенатда берган кўрсатмасида Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинни тергов қилмаслик ҳақидаги талабини "топшириқ" дея қабул қилганини айтган. Флиннинг президентлик сайлови пайтида Россия расмийлари билан мулоқотлари шубҳа уй0отгани ортидан унга нисбатан тергов бошланган эди.

АҚШда терговга ва одил судловга тўсқинлик қилиш жиноят ҳисобланади. Айни пайтда америкалик юристлар президентга айблов билдириш керакми, деган масалада баҳс қилмоқдалар.

Дональд Трамп эса 8 июнь куни Вашингтонда Эътиқод ва Эркинлик коалицияси йиғилишида сўзга чиқар экан бу воқеага мана бундай муносабат билдирди:

-Ўзингиз билиб турибсизки, биз ҳар томонлама босим остида қолаяпмиз. Бироқ сиз яхши тушунасизки, бу босимлардан биз янада кучлироқ ва мустаҳкамроқ бўлиб чиқамиз, -деди Трамп.

XS
SM
MD
LG