Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:14

Мирзиёев Атамбаевни Ўзбекистонга таклиф қилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўтган йилнинг декабрида Самарқандда учрашган эди.

ШҲТнинг Остона саммити доирасида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашган Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масаласини кун тартибига киритди.

Хабарда айтилишича,учрашув пайтида президентлар Самарқанддаги музокараларда эришилган келишувларни мазмунан бойитиш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Алмазбек Атамбаев 2016 йилнинг 24 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга борган ва Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказган эди.

Алмазбек Атамбаев учрашув пайтида ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Президентлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевга Ўзбекистонга ўзига қулай бўлган вақтда ташриф буюришни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG