Линклар

Инсоннинг овқат ҳазм қилиш системаси жуда мураккаб бўлиб, уни соғлом сақлаш ўта муҳимдир. Кишининг умумий саломатлигида мазкур тизимнинг яхши ишлаши улкан аҳамият касб этади. Қуйида АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти овқат ҳазм қилиш системасини соғлом сақлаш бўйича берган олти маслаҳат билан танишишингиз мумкин.

Секинроқ енг. Овқатни ютишдан аввал яхшилаб чайнаш керак. Шундай қилсангиз, озроқ ҳаво ютасиз ва қорнингиз тўйганини яхшироқ сезасиз.

Озроқ енг. Ошқозонни тўлдириб юбормаслик учун ҳамда еганингиз яхшироқ ҳазм бўлиши учун ўта кўп еманг.

Қоронғу тушганидан кейин озроқ енг. Овқат ҳазм қилиш системаси эрталаб ва кундузи энг фаол ишлайди.

Стрессни бошқаринг. Асабий танглик билан курашишнинг соғлом йўлларидан фойдаланинг. Масалан, жисмоний машқ қилинг. Сиқилиш овқат яхши ҳазм бўлишини мушкуллаштиради.

Муайян вақтда овқатланишга одатланинг. Ҳар куни айни вақтда ейишга ҳаракат қилинг.

Пробиотиклар ҳақида ўйлаб кўринг. Шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, пробиотиклар, яъни даволашда фойдаланиладиган микроорганизмлар олишингиз мумкин. Улар ёрдамида қабзият билан курашиш ҳамда ичакларни даволаш мумкин.

XS
SM
MD
LG