Линклар

Ироқда худкуш аёл ўзини портлатиши оқибатида камида 30 киши нобуд бўлди


Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ироқнинг Мусайаб шаҳрида худкуш аёл ўзини портлатиши оқбатида камида 30 киши нобуд бўлди, ўнлаб киши яраланди.

Маҳаллий полицияга кўра, худкуш аёл белига бойланган портловчи моддани шаҳар марказидаги бозорда портлатган.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олди.

2014 йили Сурия ва Ироқда босиб олган ҳудудларини қўлидан чиқараётган бу гуруҳ бир неча ойдан буён Ироқда худкушлар орқали террор ҳуружларини амалга оширмоқда.

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалициянинг ҳаводан бераётган кўмаги билан ҳукумат кучлари Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри Мосулни жангарилардан тозаламоқда. Шаҳарнинг бир қисми январда озод қилинган эди. Эндиликда Мосулнинг ғарбий қисмида жанглар кетмоқда.

XS
SM
MD
LG