Линклар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қўшиш қарори олинган.

Бугунги кунгача бу давлатлар ташкилотда кузатувчи мақомида эди.

"Остонада ташкилотимиз тарихидаги муҳим ҳодиса рўй берди. Биз икки янги аъзони қабул қилдик - Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Республикасининг ташкилотга аъзо бўлиши жараёни якунланди", - деди Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Шундай қилиб, Россия, Хитой ҳамда Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қатори Ҳиндистон ва Покистон ҳам ШХТнинг тўлиқ аъзоси бўлди.

XS
SM
MD
LG