Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 16:17

Ўзбекистонда шу йилнинг 1 июлидан бошлаб жисмоний шахслар ва юридик шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган газ ва свет учун тўловни тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

Агар муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлса, истеъмолчи электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади.

"Ўзбекэнерго" ширкати мулозимининг Озодликка айтишича, бу ўзгаришлардан ташқари 1 июлдан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

XS
SM
MD
LG