Линклар

БМТ Бош котиби Ўзбекистонга сафар қилмоқда


БМТ Бош котиби Антониу Гутерраш 10 июн куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Ўзбекистоннинг расмий "ЎзА" агентлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама музокараларда, шунингдек Ўзбекистон билан БМТ ва унинг тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик, халқаро масалалар, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилган.

Жаноб Гутерраш Тошкентга Қозоғистондан учиб келди. 9 июн куни БМТ раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашганди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутеррашнинг Ўзбекистоннинг Самарқанд, Нукус ва Мўйноқ шаҳарларига бориши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG