Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:53

Лондон теракти: ҳужумчилар юк машинасидан фойдаланмоқчи бўлишган


Лондоннинг "Лондон Бриж" кўпригидаги терактни амалга оширганлар одамларга ҳужум қилиш учун 7 ярим тонналик юк машинасини ижарага олишга уринган.

Лекин, улар буни уддасидан чиқа олмаганлар. Британия полициясига кўра, катта юк машинаси ижараси тўлови учун уларни ёнларида етарли маблағ бўлмаган.

Оқибатда ҳужумчилар кичикроқ ҳажмдаги фургон машинани олишган.

3 июн куни Лондон кўпригида 3 шахс кичик юк машинасини йўловчилар устига солди ва ресторанга ҳужум қилди.

Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 40дан ортиқ киши жароҳатланди.

Ҳозирга қадар 3 июн кунги ҳужумларга боғлиқ деб кўрилган 12 киши ҳибсга олинди.

XS
SM
MD
LG